Yangiliklar

“УНИВЕРСИАДА-2019” МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР САРАЛАШ БОСҚИЧИДА ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКДЕМИЯСИ ТАЛАБАЛАРИ ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАРНИ МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ.

Универсиада-2019” мусобақаларининг Тошкент шаҳар саралаш босқичи ўтказилди. Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб-ташвиқ қилиш, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларни зарарли одатлардан асраш, уларга ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида муҳим ва долзарб вазифалар турибди.

2019 йил 13 апрел куни Пахтакор спорт мажмуасининг Енгил атлетика федерацияси стадионида енгил атлетика спорт тури бўйича “Универсиада-2019” мусобақаларининг Тошкент шаҳар саралаш босқичи ўтказилди. Ушбу мусобақада Тошкент шаҳрида жойлашган 29 та Олий таълим муассасалари қатнашди. Мусобақа якунига кўра Тошкент тиббиёт академияси талабалари  Олимов Ойбек 1та олтин, 1 кумуш; Акрамова Зулайхо 1 та олтин 1 та кумуш, 1 та бронза; Юнусова Мавзода 1 та олтин 1 та бронза; Махмудов Холмўмин 1 бронза; Рахимбердиева Дурдона 1 кумуш, 1 та бронза; Иброхимова Севара 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, УзМУ ва ТошДПИдан кейин умум жамоа ҳисобида 3 ўринни эгаллашди.

“Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичида Олимов Ойбек, Акрамова Зулайҳо ва Юнусова Мавзодалар иштирок этадиган бўлишди. ТТА раҳбарияти томонидан раҳбарияти томонидан мусобақа ғолибларига омад тилаб қоламиз!

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.