5 ta muhim tashabbus Yangiliklar

талаба ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

2019 йил 2 май куни Тошкент тиббиёт академияси 8- сонли талабалар турар жойида талаба ёшлар ўртасида “Гиёҳвандлик-аср вабоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ТТА профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар билан бир қаторда  “Ёшлик” хокимияти мутаҳассиси А.Ибрагимова, Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши бош мутаҳассиси З.Саидова, Олмазор тумани 2-сонли ИИБ бошлиғи, подполковник К.Х.Каримов, Олмазор туман ИИБ профилактика инспектори З.Куччиев, Тергов бўлими бошлиғи С.И.Холиқулов, ТТА психологлари Ш.Усманова ва  Р.Полвоновлар иштирок этдилар. Давра суҳбатида гиёҳвандлик ва унинг аянчли оқибатлари, гиёҳвандлик оқибатида келиб чиқадиган, якуни ўлим билан тугайдиган касалликлар, наркоманиянинг ёшлар ҳаётига хавф солишига қарши курашиш, бу ишга барчани жалб этиш, ҳамда “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” каби шиорни барчанинг ҳаётида ажралмас қисмига айлантиришда кенг кўламли ишларни давом  эттириш ва янада ривожлантириш каби масалалар илгари сурилди.

Шунингдек давра суҳбатида  ёшларимизни гиёҳвандлик балосидан асраш кўп жиҳатдан кенг жамоатчиликка, ота-оналарга, мактаб, ўқув юртларининг мураббийларига, маҳалла оқсоқолларига боғлиқ эканлиги, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, вақтдан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган шароитларни яратиш, турфа машғулотларга қизиқувчилар учун тўгарак ва клубларини кенгайтириш, гиёҳвандликка қарши фақат ўқитувчи, ёки нарколог, милиция ходими ёки божхона назоратчиси эмас, барчамиз ҳамжиҳат бўлиб курашишимиз кераклиги таъкидлаб ўтилди.Тадбир талабаларда катта таъссурот қолдирди.Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутаҳассисларидан жавоблар олдилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.