Bo'lim yangiliklari Talabalar ijodi Tanlovlar

“Ўзбек тилим – менинг ифтиҳорим!”

Талабалар диққатига:

Ҳурматли талабалар!

Ўзбек тилига давлат мақоми берилганининг 31 йиллиги муносабати билан талаба-ёшлар ўртасида “Ўзбек тили тарғиботи ойлиги” доирасида 2020 йил 2 октябрдан 20 октябрга қадар “Ўзбек тилим – менинг ифтиҳорим!” шиори остида “Ўзбекистон – она Ватаним”, “Ҳеч кимга бермайман сени Ўзбекистон”,  “Ўзбек тили дунё нигоҳида”, “Ўзбек тилим дунё юзини кўрмоқда”, “Зулфияхоним шеърлари менинг қалбимдадир”, “Зулфия ҳаёти – улкан ибрат мактаби” каби мавзуларда туркум онлайн танловлар ўтказилмоқда.   Сизларни ушбу танловларда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Танловда юқоридаги мавзуларда Она Ватанни, Ўзбек тилимизни  улуғловчи аудиошеърлар, Зулфия ҳаёти ва ижодига бўлган самимий меҳр-муҳаббатингизни, қизиқишларингизни ифодаловчи монолог, тақдимот (презинтация), иншо ва мақолаларингиз билан иштирок этишингиз мумкин. Ижодий ишларингизни талабаларимизнинг севимли “Келинг Ватанимизга қанот бўлайлик” телеграм каналига жўнатишингиз мумкин. Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир ижодий иш ўрганиб  чиқилади ва ТТА расмий веб сайтига жойлаштирилади.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими