Март ойининг 29 санасида ТТА ҳудудида барча факултет жамоалари ўртасида Қувноқлар ва зукколар кўрик танлови бўлиб ўтади. Байрам тадбирида барча факультетлар жамоалари иштирок этишади. Ташкилотчилар: Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
2019 йил 30-31 март кунлари Тиббий профилактика факультети талабалари билан қадимий Бухоро шаҳрига туристик ташриф режалаштирилган. Ташкилотчилар: Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
2019 йил 6-7 апрел кунлари Тошкент тиббиёт академиясининг Тиллар кафедраси катта ўқитувчилари З.Акрамова, М.Сайдуллаева ва Тиббий педагогика факультети талабалари билан қадимий Бухоро вилоятига туристик ташриф режалаштирилган. Ташкилотчилар: Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
2019 йил 14-15 апрел кунлари Тошкент тиббиёт академиясининг Тиббий биология ва ОМХ факультетлари талабалари билан қадимий Бухоро вилоятига туристик ташриф режалаштирилган. Ташкилотчилар: Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
2019 йил 12 май куни соат 10.00 да Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши мажлислар залида халқаро ҳамширалар куни муносабати билан катта байрам дастури ташкил этилади. Байрам тадбирида академия раҳбарияти ва талабалар иштирок этишиши режалаштирилган. Ташкилотчилар: Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
2019 йил 6 март куни ТТА Академик Лицей залида 8-март халқаро Хотин қизлар байрам муносабати биланбайрам бўлиб ўтади. Кўп йиллардан буён академияга меҳнати синган мунис аёлларимиз академиямиз ректори томонидан тақдирланадилар. Ташкилотчилар: Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
2019 йил 7 май куни 2 клиника ҳовлисида “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилади. Унда Тошкент тиббиёт академияси ходимлари, аввал ишлаб нафага чиққан қарияларни тадбирга таклиф этамиз. Ташкилотчилар: Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
2019 йил 14 феврал куни академиянинг барча факультетлари ва ТТЖларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишланган асарлар негизида давра суҳбатлари ташкил этилади. 15 феврал куни “Маънавият ва ахборот соати” негизида Бобурхонликка бағишланган давра суҳбатлари ташкил этилади. Барчани таклиф қиламиз. Ташкилотчилар: Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
Ҳар йили биринчи октябр “Устоз ва мураббийлар” куни Тошкент тиббиёт академиясида кенг нишонланади. Байрам 29 сентябр соат 14.00 да ТТА Академик Лицей залида бўлиб ўтади. Барча аёл ходимларни байрамга таклиф этамиз. Ташкилотчилар: Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
2019 йил 30 июн куни бутун республикамизда бўлгани сингари Тошкент тиббиёт академиясида ҳам Ёшлар куни нишонланади. Байрам тадбирида академия раҳбарияти, деканатлар ва талаба ёшлар иштирок этади. Тадбирни ТТА Ёшлар Иттифоқи кенгаши ташкил этади. Байрам тадбири 2019 йил 30 июн куни ТТА академик лицейи мажлислар залида бўлиб ўтади. Ташкилотчилар: Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими […]