5 TA TASHABBUS

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизини 14 дан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун кенг шароит яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлади.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.


Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.


Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.


Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.


Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.


Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.


 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та устувор ташаббуси бўйича Тошкент тиббиёт академиясида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот. 

  1. Талабаларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш масалалари бўйича:
  2. ТТАда Маданият уйи фаолият юритмоқда. Маданият уйи қошида талаба-ёшлардан иборат “Наво-шифо” бадиий ҳаваскорлик ансамбли, 11 та бадиий ҳаваскорлик тўгараклари (замонавий ва миллий рақс, қўшиқчилик, нотиқлик, мусиқа, рассомчилик, ёш қаламкаш шоирлар ва бошқалар) фаолият юритмоқда. Мазкур тўгаракларда 300 дан ортиқ талабалар доимий равишда иштирок этиб келмоқдалар.
  3. ТТАнинг ҳар бир факультетида театр жамоалари ташкил этилган бўлиб, Даволаш факультетининг –“Истиқбол”, Тиббий профилактика факультетининг –“Ниҳол”, Тиббий педагогика факультетининг –“Нажот”, ОМХфакультетининг –“Эътироф” театр студиялари фаолият олиб бормоқда.Тошкент шаҳар ОТМлари ўртасида ташкил этилган театр студиялари фестивалида ТТАнинг “Дармон” театр студияси “Метродаги фожеа” спектакли билан иштирок этиб  фаҳрли 2- ўринни эгаллади.
  1. ТТА ва факультетларида жами 6 та “Қувноқлар ва зукколар” жамоаси ташкил қилинган бўлиб, ТТА миқёсида 2 апрел куни ўтказилган мусобоқалар ўтказилди. Ушбу танловларда даволаш факултетининг”Оригинал”, Тиббий профилактика факультетининг “White Star”, Тиббий педагогика факультетининг “Таваккал”, ОМХ факультетининг “Эйфория” ва Тиббий биология йўналишининг “Black Star” жамоалари фаол иштирок этдилар. Танловнинг Тошкент шаҳар ОТМлари  ўртасида ўтказиладиган  саралаш босқичида ТТАнинг “Адреналин”жамоаси иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди..
  2. Талабаларни расм чизишлар учун махсус зал ( №4 ТТЖда) ажратилган. Йил давомида талабалар учун махсус танловлар ташкил этилган: ОИТСга қарши кураш куни, Талабалик баҳори, Конституция байрами, халқаро чекишга қарши кураш куни, Тиббиётнинг барҳаёт сиймолари, тафаккур синовлари каби танловларда конкурслар уюштирилиб борилган. Ғолиблар академиянинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари  билан тақдирланган.
  3. Ўқувчи-талабаларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш масалалари бўйича:
  4. ТТА да 20 дан ортиқ спорт тури билан шуғулланиш учун “Шифокор” спорт мажмуаси, Талабалар турар жойлари дирекциясида 9 та спорт тури бўйича очиқ спорт майдонлари фаолият олиб бормоқда. Куни кеча ёпиқ тренажёр зали ташкил этилди. ТТАда талабалар ва профессор ўқитувчилар учун футбол, волейбол, шахмат-шашка, баскетбол, енгил атлетика, теннис, оғир атлетика, бокс каби спорт тўгараклари ташкил этилган.
  1. Талабалар турар жойида яшовчи талабалар учун ТТЖ ҳудудида эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилган бўлиб, ҳар куни 500дан ортиқ талабалар бадантарбия машғулотларида иштирок этадилар.
  1. 2019 йил 25 май куни академияда спорт байрами ўтказилиб, 3000 киши иштирокида талабаларнинг бадиий ҳаваскорлик концерти, кўргазмали спорт чиқишлари, 10 та жамоадан иборат 1000 кишилик спорт паради, 5 та спорт тури бўйича мусобоқалари, 7 та жамоада 112 та ўқитувчи аёллар ва қизлардан иборат шейпинг жамоаларини чиқишлари ташкил этилди. Ушбу спорт мусобоқаларини ғолиблари кубок, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

4.ТТА Шифокор спорт мажмуасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил қилинган ҳафтанинг ҳар шанба куни саломатлик хафталигида Тошкент шаҳри, туманлари тиббий муассаси ходимлари учун бадантарбия, югуриш, юриш марафонларини ташкил этиб келмоқда.

5.ТТА талабалар спорт жамоалари “Универсиада-2019” мусобоқаларининг Тошкент шаҳар саралаш босқичида енгил атлетика спорт тури бўйича фаол иштирок этиб, 3 та биринчи ўрин, 3 та иккинчи ўрин ва 5 та учинчи ўринни эгаллаб, медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 3 ўринни эгалладилар ва “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичига йўлланма олдилар.

  1. ТТА профессор-педагогларидан иборат “Лордес” футбол жамоаси шифокорлар ўртасида ташкил этилган Тошкент шаҳар чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, Мексикада бўладиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
  1. Ўзбекистон Республикаси бўйлаб май ойи “Спорт ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан ТТАда “Спорт ойлиги”ни ўтказилмоқда.

 

III. Ўқувчи-талабалар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалалари.

1.Ўқув жараёнини ахборот технология воситалари билан таъминлаш учун сўнгги йилларда 600 млн сўмлик (683та) замонавий компьютер ва ноутбуклар харид қилинди. Ўқув анжомлари учун сўнгги 3 йилдаги сарф харажатлар қарийб  2 (2017 йилда -123 млн. 984 сўлмик, 2018 йилда эса 160 млн.700 минг сўмлик) баробар ошди. 2017-2018 ўқув йилида кафедраларга 141та мультимедия видеопроекторлар, 298та принтер ва 89та МФУ, 4та интерактив сенсор панель ва 8та интерактив электрон доска ҳарид қилинди. Сўнгги йилларда интернет ресурслари TAS-IXдан 2016-2017 ўқув йилида 20 мб/сдан 2017-2018 ўқув йилида фойдаланиш тезлиги 40 Мб/с га оширилди., Республика интернет ресурсларидан фойдаланиш тезлиги 100 Мб/с га етказилди.

  1. Академия ҳудудида талабаларга қулайлик яратиш мақсадида симсиз (Wi-Fi) интернет тармоғи ташкил этиш мақсадида 16 дона (WI-FI Ubiquiti UniFi Long Range Access Point) ўрнатилди ва бугунги кунда ишлатилиб келинмоқда. WI-FI уланиш нуқталари сони 16-та, шу жумладан 6-та уланиш нуқтасида сони чекланмаган ҳолда фойдаланувчилар уланиши мумкин, қолган 10-та уланиш нуқтасида эса ҳар бирига 15-та, умумий 150 нафар фойдаланувчидан ортиқ чексиз уланиш имкониятлари мавжуд.
  2. Бугунги кун ҳолати бўйича академиянинг tma.uz доменида 60 дан ортиқ сателлит (бўлимлар, марказ, факультет, кафедра) сайтлари яратилди. Факультетлар кесимида- даволаш-16, тиб. Проф-14, тиб. Педагогика-14, ОМХ-6, Малака ошириш-6.
  3. Масофавий таълим платформаси (moodle.tma.uz), Электрон кутубхона (library.tma.uz), ТТА Ахборотномаси (tma-journals.uz) илмий журнали веб-сайтлари яратилган.
  4. Бугунги кунда фанларни ўқитиш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларининг турли воситаларидан фойдаланилмоқда. Жумладан, электрон дарсликлар, виртуал кутубхоналар, виртуал маърузалар курси ва бошқалар асосий ва қўшимча адабиётлар билан ишлашнинг асосий ахборот ресурслари бўлиб қолмоқда. Булар ичида электрон дарсликлар алоҳида ўринга эга.

6.Бундан ташқари 5 та ўқув хонаси (Жамоат саломатлиги мактаби, анатомия, информатика биофизика, гистология биология) да ТТА филиаллари билан онлайн видеоконференция ташкил қилинган. 4 та ўқув хоналарда интерактив доскалардан фойдаланган ҳолда дарслар ташкил этиб келинмоқда

  1. Халқаро маълумотлар базаси: EBSCOhost компанияси ресурслари, Elsevier Scopus/ScienceDirect компанияси ресурслари, ГЕОТАР-MEDIA, wiley.com, Taylor & Francis, Cambridge University Press, eLibrary.ru, PubMed, Springer, Nature.com, Cochrane library манбалардан фойдаланиш имконияти яратилган. Бугунги кунда тўла матнли электрон ресурслар сони 16217 тани ташкил этади:

8.ТТА худудида 14 WiFi зоналар ташкил этилиб, асосий, 1,2,3 ўқув бинолари, лицей, 1 клиника ҳудудларига оптик толали интернет тармоғи тортилди, ҳозирги кунда 842 та компьютер мавжуд бўлиб, улардан 750 таси интернетга уланган, виртуал кутубхона ташкил қилинган, талабалар учун 17 мингдан ортиқ ўқув ва илмий адабиётларнинг электрон шакли ташкиллаштирилди.

  1. Ўқувчи-талабалар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масалалари.
  2. Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва чоп этиш бўйича академиянинг профессор-ўқитувчилари томонидан 2016-2017 ўқув йилида 17 та, 2017-2018 ўқув йилида эса 38 та янги авлод дарсликлари чоп этилди ва 37 та замонавий ўқув адабиётлари тайёрланди.
  1. 2017-2018 йилда мазкур харажатлар учун 142,3 млн сўм ажратилди, яъни олдинги йилга нисбатан 4 баробардан ошди. 2017 йилдан шу кунга қадар ТТА Ахборот ресурс маркази 433 677 731 сўм миқдордаги 8442 та ўқув ва бадиий адабиётлар билан бойитилди. Жорий йилнинг якунига қадар қўшимча 2000 тадан ортиқ адабиётлар ҳарид қилиниши режалаштирилган.
  2. ТТАда китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида факультетлар ва академия миқёсида талабалар ўртасида “Энг зукко китобхон”, “Мен севган роман”, “Китобхон талаба” кўрик танловлари ўтказилди.
  3. Йил давомида  барча гуруҳларда бадиий адабиётларга бағишланган 400 дан ортиқ китоб тақдимотлари ўтказилган.
  4. ТТА раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари томонидан “Ёшларни китоб ўқишга қизиқишини ошириш мақсадида мактабларга китоб совға қилиш акцияси” бўйича Буҳоро шаҳридаги, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 2, 5 –сонли ва Тошкент шаҳридаги мактабларга 350 дан ортиқ китоб совға қилинди.
  1. Шунингдек, Маънавият ва маърифат марказининг янги ташкил этилган “Талабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани”да йўлга қўйилаётган “Book cafe” кутубхонаси учун ТТА томонидан 100 та китоб тақдим қилинди.
  1. Ўқувчи ва талаба қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш масалалари.
  2. ТТАда 7 та шейпинг жамоаси ( 1,2,3 клиникалар ва 4 та факультет) жамоаси бор, унга 112 та ўқитувчи аёллар ва талаба қизлар шейпинг билан шуғулланиб келмоқда.
  3. ТТАни умумий битирувчилар сони бўлиб, уларда 284 нафари   талаба қизларга тўғри келади. 2019 йил битирувчиларининг  барчаси, 100   % ишга жойлашиш учун шартнома имзолашган.

3.Талаба қизларни тикувчилик билан шуғулланишларини тўғри йўлга қўйиш мақсадида № 4 ТТЖда махсус зал ва хона ажратилиб, 6 та тикув машинаси ўрнатиш учун жой тайёрланди.

  1. ТТАда талаба қизларни иш билан таъминлаш ишлари тизимли йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда ТТА да фаолият олиб бораётган хотин-қизларни улуши 49%ни ташкил қилади. 200дан ортиқ юқори курс талаба қизлари ТТА клиникаларида навбатчи ҳамшира вазифасида фаолият олиб бормода. ХҚҚ қошида “Қизларжон” тўгараги фаолияти бўйича академия барча факультетларида талаба қизларнинг чеварлик, тўқувчилик, пазандалик, саньат, рассомчилик ва бошқа иқтидорлари аниқланиб, улар билан доимий иш олиб борилмоқда.

Ёшлар билан ишлаш проректори: Т.А. Бобомуротов

Upcoming Events

There are no upcoming events at this time.