Yangiliklar

Cоғлиқни сақлаш музейига ташриф

16.11.2015йил ОМХ факультети бош мураббийи Н.Х.Қўчқорова, 3-курс мураббийлари Ш. Абдурашитова, Қ.Нурмаматова ва 302,303,304 , 102 гуруҳ талабалари. Cоғлиқни сақлаш  музейига ташриф буюришди.Мамлакатимизда фаолиятюритиб келаётган40 дан ортиқ музейлар ичида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Қ. Зоиров номидаги Соғлиқни сақлаш музейининг ҳам алоҳида ўрни бор. Аввало шуни айтиш муҳимки, бошқа музейлардан фарқли равишда Соғлиқни сақлаш музейида тиббиёт тарихида яхши ном қолдирганибратли инсонлар , соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни фан уфқлари билан таништириш асосий мақсадидир.  Талабаларга иккита бўлим ҳақида маьлумот берилди.Биринчи бўлим гигиена, иккинчиси тиббиёт соҳасида ўчмас из қолдирган буюкалломаларимиз фаолияти ва кашфиётларига бағишланган. Бу бўлимларда ташриф буюрувчилар юртимизнинг бой тиббий тарихи , буюк ватандошимиз, дунёга машҳур тиббиёт асосчиси Ибн Синонинг ҳаёт ва фаолият йўли билан танишишлари, қолаверса кундалик ҳаётимизда зарур тиббий маслаҳатларга эга бўлишлари мумкин. Бундан ташқари музейда айрим ёшлар орасида тарқалган чекиш, гиёҳвандлик каби хавфли иллатлардан сақланишни тарғиб этувчи махсус плакат ва стендлар ҳам кенг ўрин олган. Энг муҳими талабаларимиз музейдан ўз саломатлиги ҳамда тиббиёт тарихига оид билимларини ошириб қайтишди.