Жорий йилнинг 27 ноябр санасида “Одам савдоси-ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” номли маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси раҳбари М.Комилов, Республика Маънавият тарғибот маркази бўлим бошлиғи профессор Г.С.Маткаримова, Тошкент шаҳар ИИББ катта лейтенанти М.Розиқовлар ташриф буюришдилар.
Тадбир “Алданганлар” номли филм намойиши билан бошланди. Филм ҳаётий воқеаларга асосланган бўлиб, бойлик ортириш мақсадида чет мамлакатларга бориб адашган юртдошларимиз ҳаёти акс эттирилган.
Тадбирга ташриф буюрган мутахассилар дунё яралибдики, тинчлик-осойишталик инсоният учун тенгсиз неъмат бўлиб келмоқда. Чунки, биринчи галда осуда ҳаёт, яратувчан меҳнат ва фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби энг аввало шу неъматга боғлиқ. Аммо азалдан яхшилик билан ёмонлик, эзгулик билан ёвузлик каби нисбий кучлар бўлганидек, инсон ҳаётига рахна солувчи офатлар ҳам мавжуд. Улардан бири эса ҳозирда дунё давлатларини ташвишга солаётган ва ҳозиргача ечимини топмай келаётган одам савдоси эканлиги таъкидланди. Тадбирда одам савдосини олдини олиш, унинг салбий оқибатлари нафақат бир фуқаро, оиала балки бутун бир халқнинг гено фондига салбий таъсир кўрсатишини назарий ва амалий мисоллар орқали билдириб ўтилди. Тадбирда Академияда тахсил олувчи талабалар ўзларининг қизиқтирган саволлари ва одам савдосининг олдини олиш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Add Comment