Тошкент Тиббиёт Академиясида факультетлараро ўтказилган “Ёшлар ОИТСга қарши “ мавзусида кўрик – танлов бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 1 декабр санасида “1-декабр халқаро ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан Академияда таҳсил олаётган талабалар ўртасида кўрик – танлов бўлиб ўтди. Ушбу кўрик-танлов тиббий профилактика факультети декани Ф.И.Саломова, ТТА Хотин қизлар қўмитаси раиси Л.К.Абдукадирова, Маданият уйи ва факультетлар маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовинларининг ташаббуси билан ташкил этилиб, кўрик – танловда иштирок этадиган хар бир факультет гуруҳлари қуйидаги шартлар бўйича беллашдилар:
I Танишув-5 дақиқа
II “ОИТС касаллиги хақида нима биламиз?” мавзусини ёритиш
III Интервью. Хар бир чиқиш 3 дақиқа. ОИТС ҳақидаги жамоатчиликдан олинган интервю лавхалари.
IV ОИТС нинг оқибатлари ёритилган сахна кўриниши.
V Хар бир факультет вакили томонидан тадбир давомида соғлом турмуш тарзини акс эттирувчи расм тайёрлаш ва мазмунини ёритиб бериш шартлари бўйича қизғин беллашув олиб борилди.
Тадбир сўнгида ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра:
1-ўрин тиббий профилактика факультети жамоаси
2-ўрин даволаш факультети жамоаси
3-ўрин Олий маълумотли ҳамшира факультети жамоаси
4-тиббий-педагогика факультети жамоаси қўлга киритдилар.
Шундан сўнг, ТТА ХҚҚ раиси Л.К.Абдукадирова сахнага ТТА маърифат-маънавият проректори Т.А.Бобамуратовни хамда тиббий-профилактика факультети декани Ф.И.Саломовани таклиф этди. Турдиқул Акрамович хамда Феруза Ибадуллаевналар ўзларининг таъсуротлари хақида гапирдилар ва танловда фаол иштирок этган талабаларга Касаба уюшмасининг эсдалик совғаларини тақдим этдилар.
Тадбир якунида жамоа аъзолари билан эсдалик учун расмга тушилди.
Кўрик-танлов барчада яхши таъсурот қолдирди.
Add Comment