Yangiliklar

“Соғлом она ва бола” мавзусида тадбир ўтказилди

16.03.2016 йил Тиллар кафедраси катта ўқитувчилари П. Тошходжаева ва Н. Мирзаева томонидан “Соғлом она-ва бола” га бағишланган илмий семинар тайёрланди.

Илмий семинарга Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т. А. Бобомуродов, Тошкент Давлат Стоматология факультети тиллар кафедраси мудири  М. Холмуродова, катта  ўқитувчи  М. Абидова, ЎзДЖТУ тиллар кафедраси катта ўқитувчиси Г. Хазратова, Тошкент Давлат  Политехника Университети тиллар кафедраси мудири Ф.Жуманазарова, катта ўқитувчи Р. Киргизова , ТошДАУ тиллар кафедраси катта ўқитувчиси М. Хазратова, ТУРИН Полтехника Университетидан  катта ўқитувчиси Д. Алибеков таклиф қилинди. Даволаш факультети 306б- гурух  талабалар томонидан “соғлом она ва бола “тўғрисидаги  маълумотлар тайёрланди ва инглиз тилида  илмий семинар ўтказилди. Бу семинарда талабалар  “соғлом она ва бола “ тўғрисида маълумотларини   инглиз тилида баён қилдилар.

Табир жараёнидан фотолавҳалар: