Yangiliklar

«Сайлов демократия кўзгуси” мавзусида давра суҳбатлари

Маънавий-маърифий мавзуларда суҳбатлар ўтказиш мақсадида ТТА Даволаш, Тиббий педагогика, Тиббий профилактика, ОМХ факультети талабалари иштирокида“Сайлов демократия кўзгуси” мавзусида Давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз тинчлиги ва халқ фаровонлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган улкан ишлар ва халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи юртимизда кечаётган тарихий ислоҳотларнинг бардавомлигига хизмат қилади. Бинобарин, кенг аҳолининг, айниқса, ёшларнинг юртимизда кечаётган сиёсий жараёнларни теран англаб етиши ҳамда унда бевосита фаол иштирок этиши муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Т.А.Бобомуратов очиб берар эканлар, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг жорий йилнинг 9 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

  1. Сайловнинг ўзи нима? Сайлов –қонун билан белгиланган муайян ҳуқуқий жараён бўлиб, унда фуқаролар муайян бир партия ёки номзод учун ўз овозларини беришади ва бунинг натижасида ёки ҳокимиятнинг сайлаб қўйиладиган органи – парламент шакллантирилади ёки аниқ бир мансабдор шахс, жумладан, Президент, шаҳар ҳокими (мэри), баьзи давлатларда судьялар сайланади.
  2. Ўзбекистонда Президентлик ҳокимиятининг ташкил этилиши, вазифалари ва ваколатлари ҳақида Конституциянинг қайси боб ва моддаларда кўрсатилган? XIX боби, 89-97- моддаларида атрофлича маълумотлар берилган.
  3. Сайлов жараёнида кузатувчилар ҳақида маълумотлар? Сайлов жараёнида кузатувчилар фаолиятини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади, чунки бу сайлов жараёни очиқлиги ва ошкоралигининг энг муҳим шартларидан биридир. Хорижий кузатувчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишлари даврида Ўзбекистон Республикаси ҳимояси остида бўладилар. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссиялари, участка сайлов комиссиялари ўз ваколатлари доирасида хорижий кузатувчиларга ўз фаолиятларини амалга оширишларида кумаклашадилар. Хорижий кузатувчи Ўзбекистон Республикасининг барча даражадаги сайлов комиссияларига, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига ҳамда бошқа ташкилотларга кирганида, унга Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган мандатни ва ўзининг шахсини тасдиқловчи хужжатни кўрсатиши лозим.
  4. Участка сайлов комиссияси қачон тузилади? Округ сайлов комиссияси томонидан тузилади. Участка сайлов комиссияси сайловга камида қирқ кун қолганида беш — ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. Агар комиссия етти нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади. Участка сайлов комиссиясининг шахсий таркиби округ сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланади. Участка сайлов комиссияси таркибининг сони зарур ҳолларда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.

Маърузачи Искандаров Ш.А. сўзга чиқиди.“Ўзбекистон Республикаси Президент сайлови тўғрисида”ги қонунининг 1-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президент сайловини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов хуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президент сайловида қатнашиш хуқуқига эгалини таъкидлаб ўтди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш неча кунда тугайди? Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғриси”даги қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганда бошланади ва қирқ беш кун қолганда тугайди.
  2. Тенг сайлов ҳуқуқи принципи деганда нимани тушунасиз?  Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эга эканлигини англатади.
  3. Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Президент сайлови тўғрисида”ги қонун қачон қабул қилинди? (1991 йил 18 ноябрь).
  4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида” қонун қачон қилинган? (1998 йил 30 апрель)

Маъруза такдимоти Академиянинг Туймуродова Нигора (даволаш факультети 303 гр), Ибодов Бекзод (даволаш факультети 707 гр), Санақулов Умиджон (Тиббий педагогика факультети 101 гр), Асқаров Акмал (Тиббий профилактика факультети 603 курс), Ширинова М. (ОМХ факультети, 304 гр) каби кўплаб иқтидорли талабаларда айниқса, сайлов жараёнларида илк марта қатнашаётган талаба-ёшларда сайлов ва унда иштирок этиш қоидалари хақида саволлар берилиб, етарлича жавобга эга бўлдилар.

Тадбир якунида ўқитувчи ва талабалар томонидан берилган бир қанча саволларга жавоб берилди. Талабаларда сайлов бундай мазмундаги жуда кўп савол ва жавоблар ўтказишга келишиб олинди.

 

Ижтимоий фанлар
кафедраси мудири                                                             Норқулов С.Д.

кафедра ўқитувчи                                                             Искандаров Ш.А.


Маънавий-маърифий мавзуларда суҳбатлар ўтказиш мақсадида ТТА Магистратура факультети талабалари иштирокида“Сайлов демократия кўзгуси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз тинчлиги ва халқ фаровонлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган улкан ишлар ва халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи юртимизда кечаётган тарихий ислоҳотларнинг бардавомлигига хизмат қилади. Бинобарин, кенг аҳолининг, айниқса, ёшларнинг юртимизда кечаётган сиёсий жараёнларни теран англаб етиши ҳамда унда бевосита фаол иштирок этиши муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўзининг бутун фаолияти билан сайлов тизимининг демократик принципларини амалга оширишга кўмаклашишга, сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш имкониятини таъминлашга даъват этилган.

Ижтимоий фанлар кафедраси профессор Норқулов Д.Т. очиб берар эканлар, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг жорий йилнинг 9 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилингани ва ушбу ўта муҳим сиёсий жараённинг Қонунга тўла мувофиқ ўтиши, халқнинг ўз хохиш-иродасини эркин билдиргани холда давлат бошлиғини сайлашидан барча бирдек манфаатдорлигини, шу сабабдан, аҳолининг турли катламларига, жумладан, ёшларга мазкур сиёсий тадбирнинг аҳамиятини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Президент вазифа ва ваколатларини бажаришни юклаш тўғрисидаги қўшма Қарорининг мазмун-моҳияти, сиёсий-хуқуқий аҳамияти ҳамда миллий сайлов қонунчилигимизнинг мазмуни, айниқса, фуқароларнинг сайлов хуқуқлари кафолатларини содда ва равон тилда тушунтириб бериш, шу орқали ёшларнинг Ватан тақдирига даҳлдорлик ҳиссини янада кучайтиришда бугунги тадбирнинг долзарблигини таъкидлаб ўтди.

У сайлов жараёни 2016 йил 7 сентябрь куни қабул қилинган ушбу қўшма қарор Олий Мажлис томонидан айни вақтда узоқни уйлаб, мамлакат тинчлиги ва халқ фаровонлигининг таъминлаш мақсадида қабул қилинган муҳим тарихий қарор десак муболаға бўлмайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги мустаҳкамлаб қўйилган. Уйлаймизки, мазкур қўшма қарор шундай конституциявий нормаларнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Сўзга Искандаров Ш.А. чиқиб, “Ўзбекистон Республикаси Президент сайлови тўғрисида”ги қонунининг 1-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президент сайловини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов хуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президент сайловида қатнашиш хуқуқига эгалини таъкидлаб ўтди.

“Сайлов демократия кўзгуси” мавзусидаги тадбир демократик жамиятда сайловларнинг урни ва роли, сайлов хуқуқи принциплари, талаблари ва шартлари, сайлов жараёни ва унинг асосий боскичлари, сайлов комиссияларининг хуқуқий макоми, сайлов участкалари тузиш тартиби ва хусусиятлари, сайловчилар руйхати ва уни тузиш тартиби, Президентликка номзод кўрсатиш ва руйхатга олиш тартиби, сайловолди ташвиқоти тушунчаси, унинг шакллари ва узига хос хусусиятлари, фукароларнинг сайлов хукуклари кафолатлари, овоз бериш ва овоз натижаларни аниклаш тартиби хакида хукукий билим ва куникмаларга эга бўлинди.

 

ТТА ЖССМ директори профессор                                                  Б. Маматқулов

ТТА ЖССМ профессор                                                                       Д.Т.Норқулов

ТТА Магистратура факультети
декан муовини                                                                                     П.Файзибоев

Ижтимоий фанлар кафедраси
ўқитувчиси                                                                                            Ш.А.Искандаров   

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.