Тошкент тиббиёт академиясида “Мамлакатимиз сайлов қонунчилиги ривожланишининг асосий босқичлари” мавзуси бўйича тадбир ўтказилди.
Бугунги кунда давлатимизда сиёсий жараёнлар авж олган кунлар хисобланади. 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президентликка сайловлар бўйича давлатимизда тарғибот ташвиқот ишлари бошлаб юборилди. Ҳар битта партияга ўзининг сайлов олди дастурини оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этиш бўйича қонуний кўрсатмалар берилди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 31 октябр санасида Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жўраев Қодир Асадович иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Проректор Т.А.Бобомуратов очиб бердилар.
Республикамизда ушбу сиёсий жараёнларга жиддий таёргарлик олиб борилаётганлиги хақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жўраев Қодир Асадович сўзга чиқиб, ўз фикрини баён қилди. Жумладан, “Давлат бошқарув органларига сайлаш” 200 та давлатдан 160 тасида сайлов бўлиб ўтади.Масалан Россияда хар бир худудлар рахбарини сайлаш бўйича сайлов бўлиб ўтади. Бизда Ўзбекистон Республикасида депутатлик ва президентлик сайлови бўлиб ўтади. Ушбу сайловлар бизда очиқдан очиқ демократик асосда олиб борилади. Шу билан бирга сайловнинг мухим функцияларидан бири шуки вакиллик органларининг энг билимли энг илғорлари танланади. Демократик жамиятни сайловларсиз англаб бўлмайди. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси хуқуқий демократик Республика бўлганлиги учун барча хатти харакатлар қонуний амалга оширилади. Сайлов ўтқазилиш тартиби бир неча босқичлардан иборат. Биринчи босқичсайловгатайёргарлик кўриш босқичи хисобланади. Иккинчи босқич номзодларни илгари суриш, уларни рўйхатга олиш ишлари сиёсий партиялар томонидан амалга оширилади. Учинчи босқичда ташвиқот тарғибот ишлари олиб борилади. Сайловга бир кун қолганда ушбу босқич тўхтатилади. Ушбу босқичда барча сайловчилар овоз бериш кунигача бир тўхтамга келиш учун “жимлик куни ”эълон қилади. Юртимизда ушбу сайлов босқичлари жадал амалга оширилмоқда. Шу жумладан 31 октябрдан бошлаб, барча партиядан берилган вакиллар ўзларининг ташвиқот ишларини бошлаб юборишди. Хар бир партия ўз вакилларини намойиш этишди. Яъни, “Адолат” социал демократик партиясидан Наримон Умаров, Миллий тикланиш партиясидан Сарвар Отамурадов, Халқ демократик партиясидан Хотамжон Кетмонов, Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёевлар Президенликка номзод этиб тайинланишди.Тўртинчи босқичда овозларни сарҳисоб қилиш ишлари бўлиб ўтади” деб таъкидладилар.
ТТА талабалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жўраев Қодир Асадович ўзларини қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдилар. Жумладан, талабаларнинг сайловда кимлар қатнашиши ва кимлар қатнаша олмаслиги хақида савол берганида, “Озодликдан маҳрум қилинган маҳбуслар, ҳамда суд томонидан муомалага лаёқатсизлар” дея жавоб бердилар. Агар сайлов участкалари ташкил этилмаган шахарлар бўлса, улар бевосита марказ шахарларга келиб хам овоз беришлари мумкин.
ТТА Маънавият ва маърифат бўлими
Фотолавҳалар:
Add Comment