“Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзусида ташкил этиладиган профессор-ўқитувчилар семинари (.ppt/13.4 MB)
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги байрам тадбиридаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” номли маърузаси асосида 2016 йил 14 декабр куни Тошкент тиббиёт академиясида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларга семинар ташкил этилди. Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси проректорлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси ўқув ишлари проректори О.Р.Тешаев очиб берди ва кириш нутқида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцясининг 24 йиллик байрам тадбиридаги нутқида кўтарилган вазифаларнинг долзарблиги. Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишлардаги устувор йўналишлар ҳақида фикр билдирдилар ва маъруза учун сўзга Тошкент давлат юридик Университети профессори Муҳитдинова Феруза Абдураҳмановна таклиф этилди. Ф.А.Муҳитдинова ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги тантанали байрам тадбиридаги маърузасида кўтарилган фикрларнинг долзарблиги, ижтимоий, иқтисодий, маданий соҳалардаги ислоҳотлар, миллатлараро тотувлик, динлараро бағри кенглик мамлакатимизнинг халқ майдонидаги ютуқлари ва муносабатларини янада такомиллаштиришга қаратилганлигини, маърузада ҳар – бир соҳага алоҳида эътибор ҳаётий далиллар асосида ёритилганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Маъруза учун сўзга Тошкент тиббиёт академияси ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчилари Ғ.Ўтаев ва А.Раззоқовлар таклиф этилди ва 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши инсон манфаатлари, унинг қадр-қимматини ёрқин намунаси ва фуқаролик жамиятининг асосий белгиси эканлигини таъкидладилар ва ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги қўлга киритилаётган ютуқлар тўғрисида фикр билдирдилар.
Сўзга, Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов таклиф этилди. Т.А.Бобомуратов Тошкент тиббиёт академиясига мурожаат этаётган фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қабул қилиш ва ечимини топиш учун Академияда Виртуал қабулхонаси ўз иш фаолиятини бошлаганлиги ва вазифалари, амалга ошириш механизми ҳақида маъруза қилдилар.
ТТА Маънавият ва маърифат бўлими
Фотолавҳалар:
Add Comment