Yangiliklar

ҚАДРИЯТ – ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗ РАМЗИ!

Мозийнинг сарғайган саҳифаларини варақлар эканмиз, халқимиз қанчадан-қанча урушу қирғинларни, жангу жадалларни, жудолигу машаққатларни бошидан ўтказганига гувоҳ бўламиз. Дарвоқеъ, бундай кунларни биз фақат тарих китобларидангина билишимиз мумкин. Лекин, қаршимизда, ўша мудҳиш даврларни нафақат ўз кузи билан кўрган, балки тақдир тақозоси билан, жараёнда бевосита иштирок этишнинг залворли масъулияти гарданига тушган тирик афсоналар – Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг ўша давр дахшатини уларнинг ўзларидан эшитиш ва бундай табарруқ инсонларни сухбатларини олиш мақсадида, уруш устидан ғалаба қозонганимизнинг 72 йиллик тўйини юртимизда кенг нишонлар эканмиз, жорий йилнинг 6-май санасида “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Тошкент тиббиёт академиясининг II-клиникасига Тошкент тиббиёт академияси кафедраларида фаолият юритиш билан бир қаторда Иккинчи жаҳон урушида ва Афғонистонда хизматда бўлган ва айни пайтда ҳам ТТАда самарали фаолият юритиб келаётган бир гурух профессор-ўқитувчилар, ишчи ходимлар ва клиника фаҳрийларини бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуриш учун чорладик.

Байрам дастурхонида бундай нуроний сиймоларнинг ибратли суҳбатиларнинг тассуротимиз шу бўлдики,  турли соҳаларда эришаётган ютуқларимизда ота-оналаримиз, мўътабар қарияларимизнинг унутилмас ва улкан хизмати борлигини, биз улар олдида умрбод қарздор эканимизни унутмаслигимиз, қўлимиздан келганича уларнинг оғирини енгил, умрини узоқ қилишни ўзимизнинг инсоний бурчимиз, деб билишимиз лозим.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар: