Республика тиббиёт институтлари талабаларининг «Неврология» мутахассислиги бўйича 16 май куни ўтказилган Республика фан олимпиадасининг II-босқичида 1-ўринни Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий педагогика факультети 7 курс талабаси Тургунхужаев Ойбек Эркин ўғли ўғли эгаллади.
Республика тиббиёт институтлари талабаларининг «Неврология» мутахассислиги бўйича 16 майда ўтказилган Республика фан олимпиадасининг II-босқичини ўтказиш учун Олий ва ўрта махсус касб ҳунар таълимни ривожлантириш маркази ходими Турсунова Н.Х., ТТА илмий ишлар проректори, профессор Ш.А.Боймуродов, ТТА Асаб касалликлари кафедраси профессори, т.ф.д. Халимова Х.М., ТТА асаб касалликлари кафедраси профессори, т.ф.д. Ибодуллаев З.Р., ТТА асаб касалликлари кафедраси доценти т.ф.д. Якубова М.М., ТТА илмий тадқиқот ва илмий кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи, т.ф.н. Матмуродов Р Ж. ва иқтидорли талабалар бўлими услубчиси Неъматова Н.Ў.лар қатнашдилар. СамДавТИ Неврология ва нейрохирургия кафедраси ассистенти, т.ф.н. Шмырина К.В., ТошПМИ Неврология, болалар неврологияси ва тиббий генетика кафедраси профессори, т.ф.д. Мажидова Ё.Н., ТТА Урганч филиали Асаб ва руҳий касалликлари кафедраси доценти, т.ф.н. Худайберганов Н.Ю., АндДТИ неврология кафедраси доценти, т.ф.н. Абдиқодиров У.Т. ва ТошПТИ Нукус филиали ИКП неврология кафедраси ассистенти Тлеубергенова А.Б. лар ҳам иштирок этдилар.
Олимпиадани 4 та турда ўтказишга қарор қилинди.
- Асаб системасини схематик расмини чизиш;
- Амалий кўникмаларни бажарилиши;
- Тест топшириқларини бажарилиши;
- Вазиятли масалаларга оғзаки равишда жавоб бериш.
Олимпиада натижалари:
1-ўрин – Тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультети 7 курс талабаси Тургунхужаев Ойбек Эркин ўғли
2-ўрин – Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали даволаш факультети 5 курс талабаси Рузиметов Сарварбек
3–ўрин – СамДавТИ педиатрия факультети 7 курс талабаси Рашидова Севара
Фотолавҳалар:
Add Comment