«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, юқори малакали педагог кадрларни аниқлаш ва тақдирлаш, уларнинг фаолияти нуфузини янада ошириш, ўқитишнинг инновацион технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, олий таълим муассасалари педагогларининг касбий равнақини рағбатлантириш ва маҳоратини ошириш мақсадида ТТА да «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг биринчи босқичи 23 май 2017 йилда бўлиб ўтди. Танлов Низомининг 2-иловасига мофиқ таълим соҳалари бўйича, қуйидаги номинацияларда ўтказилди:
а) «Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог»
б) «Энг яхши педагог-тадқиқотчи»
в) «Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог»
Ушбу танловнинг 1- босқичида иштирок этганлар:
- Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси и.ф.н., Алимова С.Г.
Мавзу: “Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси. Халқаро иқтисодий интеграция”
Танлаган таълим соҳаси бўйича номинация «Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог».
- Педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси Сайдуллаев А.Н.
Мавзу: “Таълимда инновацион технологиялар”
1-босқич офтальмология ва анестизиология, реанимация йўналиши магистрлари учун, танлаган таълим соҳаси бўйича номинация «Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог».
- Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш, бошқариш ва фуқаро муҳофазаси кафедраси катта ўқитувчиси Муяссарова М.М.
Мавзу: “Даволаш-профилактика муассасаларида вақтинча ишга яроқсизликни экспертиза қилиш”
Даволаш факультети 3-курс (304 а-гуруҳ) учун, танлаган таълим соҳаси бўйича номинация «Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог».
- Суд тиббиёти кафедраси т.ф.н., асс. Хасанова М.А.
Мавзу: “Транспортные травмы”
Тиббий-педагогика факультети 4-курс (402 б-гуруҳ) учун, танлаган таълим соҳаси бўйича номинация « Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог».
Add Comment