Жорий йилнинг 30 май куни ТТА Мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг жорий йилда нашр этилган:
- “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”
- “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз”
- “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”
- “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови”
номидаги асарларининг мазмун-моҳиятини талаба-ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирни Тошкент Тиббиёт Академияси маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Бобомуротов Т.A. очиб берди. Тадбирда ТТА профессори Норқулов Д.Т., “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари – давр талаби!” мавзусида, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти доценти Машарипова Сайёра “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ивожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари – тарааққиётда муҳим бир қадам” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек Даволаш факультети 5 курс талабаси Шарофиддинов Билолиддин Президентимизнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” асари бўйича, тиббий педагогика факультети 6 курс талабаси Худойбергенова Дилором “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз” асари бўйича, ОМХ факультети 2 курс талабаси Оқмирзаева Сайёра “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” асари бўйича ва Тиббий профилактика факультети 5 курс талабаси Хабибуллаев Санжарбек “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” асари бўйича маърузалар қилдилар.
Фотолавҳалар:
Add Comment