Тошкент тиббиёт академиясининг 2017 йил 26 апрелдаги 232- буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ТТА педагогларидан иборат масъуллар бириктирилган умумтаълим мактабларига амалий ва услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатишда давом этмоқдалар. Шу муносабат билан Тиббий педагогика факултетининг Гистология ва тиббий биология кафедраси ўқитувчилари Олмазор туманидаги 249- умумтаълим мактабига ташриф уюштиришди. Улар томонидан мактаб педагоглари учун “Таълимда интерфаол технологияларнинг ўрни” мавзусида семинар, ассистент Ш.А.Исломова томонидан ўқувчиларга “Микронутриентлар” мавзусида очиқ дарс ва “Ватан муқаддасдир” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди
Шунингдек Асаб касалликлари кафедраси ўқитувчилари доц.Ю.А.Мусаева, асс.С.Р.Куранбаева, асс.С.Х.Джалиловалар амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 29 ва 134-умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари учун “Ўсмирлар психологияси ва шахс типлари”, “Инсультнинг келиб чиқиш омиллари”, “Ўсмирларда учрайдиган вегето қон томирлар касалликлари” мавзуларида қизиқарли дарс соатлари ташкил қилдилар.
Айниқса асс. С.Х.Джалилова томонидан ўқувчиларнинг шахс типларини аниқлаш бўйича ўтказилган тест натижалари барчада катта қизиқиш уйғотди ва ҳар бир ўқувчи ўз шахс типи тўғрисида маълумотга эга бўлди.
Ўқувчиларни бадиий адабиётга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил этилган “Мен севган китоб” мавзусидаги давра суҳбатида машҳур ўзбек ёзувчиси Саид Аҳмаднинг яратган асарлари тўғрисида мунозаралар олиб бордилар. Ўқувчилар ўзлари ўқиган китоблар, ундаги ижобий ва салбий образлар тўғрисида тўлқинланиб фикр алмашдилар. Мактаб ўқитувчилари учун ташкил қилинган “Сиз севиб ёд олган шеърлар” мавзусидаги викторинада педагоглар томонидан ўқилган шеърий асарлар ўқувчиларни бадиий адабиётга бўлган муҳаббатини оширишга маънавий кўмак бўлади.
ТТА Академик лицей ва касб хунар
коллжлари билан ишлаш бўлими
Фотолавҳалар:
Add Comment