Yangiliklar

ТТА талабалари “Ёш китобхонлар” Республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичида иштирок этишди

  Маълумки, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2017 йил 26 апрелдаги 70-сонли мажлиси баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 46-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш, китобга бўлган қизиқишни янада ошириш ва рағбатлантириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танлови ўтказилиши режалаштирилган эди.

   Жорий йилнинг 30 май санасида Тошкент давлат Иқтисодиёт Универститети мезбонлигида Олий таълим муассалари орасида (Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари Университети, Тошкент тиббиёт академияси)  “Ёш китобхонлар” Республика кўрик-танловининг худудий босқичи бўлиб ўтди.

  “Ёш китобхонлар” республика кўрик-танловида олий таълим муассасалари талабалари “Китоб тафаккур хазинаси” мақолалар йўналиши, “Энг фаол бадиий асарлар тарғиботчиси” йўналиши, “Ёш ижодкор талаба йўналиши”, “Асарлардан яралган саҳна асарлари” йўналиши ва “Асарлардан яралган наволар” йўналишларида иштирок этишди.

Танлов натижаларига кўра:

  • “Китоб тафаккур хазинаси” мақолалар йўналиши бўйича “Асаб касалликлари” кафедраси “Тиббий психология” йўналишининг II-босқич магистранти Полванов Расулбек фаҳрли I-ўрин;
  • “Энг фаол бадиий асарлар тарғиботчиси” йўналиши бўйича ОМХ факультетининг талабаси Абдумўминова Одина Комилхон қизи фаҳрли II-ўрин;
  • “Асарлардан яралган наволар” йўналиш бўйича тиббий профилактика факультетининг талабаси Қурбонов Жўрабек фаҳрли II-ўрин;
  • “Ёш ижодкор талаба” йўналиши бўйича тиббий профилактика факультетининг талабаси Хикматов Достон фаҳрли III-ўрин;
  • “Асарлардан яралган сахна асарлари” йўналиши бўйича эса Олий таълим муассасалари орасида Тошкент тиббиёт академияси жамоаси фаҳрли III-ўринни эгалладилар.

   Дарҳақиқат, китоб ўқиш орқали маънавиятимиз, балки, маданиятимиз ҳам ошади. Нафақат ўзимизни, қолаверса, атрофдагиларни ҳам ҳурмат қилишни ўрганамиз. Шу сабабли, бугунги кунда ёшларни китобга жалб қилиш бўйича юртимизда амалга оширилаётган бу каби истиқболли тадбирлар ҳали Республикамиз узра бунданда кенг кўламда ташкиллаштирилиши кўзда тутилмоқда.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавҳалар: