Жорий йилнинг 27 сентябр куни Олмазор туманидаги 162 мактаб билан ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Тўйчиев бошчилигида мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказилди. Тадбирда ТТА Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуратов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ф.Л.Азизова, Маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ва барча факултет деканлари ва декан ўринбосарлари ҳамда 162 мактаб раҳбарияти, 9-10-11 синф ўқувчилари иштирок этдилар.
Суҳбат давомида ректор Л.Н.Туйчиев мактаб ўқувчиларига Тошкент тиббиёт академиясининг тарихи, унда фаолият юритган машҳур олимлар, академиянинг асосий вазифалари, барча факултетлар тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, ТТАнинг клиник базалари, илмий тадқиқот фаолияти, лабараториялар, талабаларнинг турар жойлари ва уларнинг шароитлари, кўп мингли кутубхона, спорт мажмуаси, академик лицей, халқаро ҳамкорлик масалалари тўғрисидаги видеоролик намойиш этилди. Учрашув сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди. Бундай тадбирларни янада кўпроқ уюштириш мактаб ўқувчиларининг келажакда тиббиёт соҳасига қадам қўйишига замин бўлишини ҳисобга олиб ТТАнинг тўртта факултети билан ҳам худди шундай амалий суҳбатлар ўтказиш келишиб олинди. Тошкент тиббиёт академияси ва 162 мактаб ўртасида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилиши бўйича амалий учрашувларни йил давомида ўтказиш келишиб олинди.
Add Comment