2019 йил 6 май куни Тошкент тиббиёт академияси академияси лицей залида ёшлари ўртасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда ОАВ ходимлари, ТТА профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар билан бир қаторда Психиатирия ва наркалогия кафедраси ўқитувчиси И.Ш.Ражапбоев, Вазирлар Маҳкамаси Наркалогия диспанцери ходими С.Н.Интизарова, Олмазор тумани депутатлар кенгаши раиси А.Р.Шермуратовлар иштирок этдилар. Тадбир давомида талаба-ёшларга Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида олиб борилаётга чора-тадбирлар, жумладан, сурункали алкоголизм, гиёҳвандликка мубтало бўлган кимсаларга нисбатан мажбурий даволашни қўллаш бўйича қабул қилинган “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонун, Мамлакатимиз томонидан БМТнинг “Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида”, “Психотроп моддалар тўғрисида” ҳамда “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича” ратификация қилинган конвенциялари тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, гиёҳвандликка мубтало бўлаётган беморларнинг аянчли холатлари тўғрисида тушунчалар берилиб, айниқса олий ва ўрта махсус билим юртлари, мактаб, лицей ўқувчилари, хаттоки таълим муассасаси педагоглари томонидан енгил даромад топиш мақсадида, гиёҳвандлик жиноятлари содир этилиш холатлари кузатилаётгани тўғрисида тўҳталиб ўтилди. Тадбир талабаларда катта таъссурот қолдирди.Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутаҳассисларидан жавоблар олдилар.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
Add Comment