5 tashabbus Yangiliklar

“Бешта муҳим ташаббус билан келажак сари”- талаба-қизларга янги имкониятлар яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган  “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та ташаббус” ни Тошкент тиббиёт академияси талабалари орасида  тарғиб  қилиш,   йўналишлар бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш мақсадида, хусусан, 5-йўналиш “Хотин қизларни иш билан таъминлаш”  ҳамда улар учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 17 июнь куни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратовнинг  бир гуруҳ талаба қизлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув давомида  талабалар ўртасида мусиқа, санъат, бадиий адабиёт, рассомчилик, спорт-соғломлаштириш, ахборот технологиялари, китобхонлик, шунингдек,    хотин-қизларни иш билан таъминлаш  ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббуснинг мазмун моҳияти тушунтирилди ҳамда  талаба қизларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб,  талаба-қизларга яратилаётган  имкониятлар ҳақида тўҳталиб ўтилди. 4-талабалар турар жойи 4-қават фойесида ташкил этилган рассомчилик хонаси, 2-қават фойесида ташкил этилган замонавий тикув машиналари билан жиҳозланган тикувчилик хонаси шу йўналишга қизиқиш истагини билдирган қизларга таништирилди. Тикув машиналаридан фойдаланиш усуллари  юзасидан маслаҳатлар берилди.

Қизлар томонидан пазандачилик, қандолатчилик, миллий таомлар санъатидан сабоқ берувчи маҳорат дарслари ташкил қилиш, талабалар турар жойларида ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар   тўғрисидаги таклифлар инобатга олинди. Талаба-қизлар  ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олдилар.