.
31 октябр Бутун жаҳон тежаш куни муносабати билан Даволаш факультети талабалари билан Марказий Банк ва Ҳалқаро молия корпорацияси ҳамкорлигида семинар тренинглар ташкил қилинди. Семинар-тренинг давомида замонавий банкни бошқариш илми ва санъати, ходимлар ва банкнинг иқтисодий хавфсизлиги, замонавий банк менежменти ҳақидаги бошланғич тасаввурлар бериш билан бирга талабалар учун қизиқарли мавзулар – пулни тежаш ва уни мақсадли сарфлаш масалалар муҳокама қилинди. Талабалардан эркин фикрлари асосида викторина саволларига жавоб олинди.
Add Comment