Инсон дунёга келган жой унинг учун жондан азиз Ватани, аждодларнинг хоки тўкилган жой эса инсон учун бебаҳо неъматлардан ҳам қимматли ҳисобланади. Ватан – меҳр мурувват манбаидир. Тинчлик – энг олий неъмат. Она Ватан тинчлигини сақлаш, унинг тупроғини кўзимизга суриш, уни ҳимоя қилиш шу Ватанда яшаб улғаяётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. Бу муқаддас туйғуни улғайиб бораётган ёш авлоднинг қон-қонига сингндириш, улар онгида ўчмас аланга этиб шакллантириш ҳозирги кундаги асосий вазифалардан биридир.
Шу муносабат билан 9 декабр куни Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуасида “Менинг армиям – менинг фахрим” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакатимизнинг тараққиёти йўлида ўз ҳиссасини қўшаётган, жумладан, Миллий армиямиз сафларига юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлашда ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети шахсий таркиби ҳарбий хизматчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғулар билан тақдирландилар.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий – техник институти курсантлари ўзининг кўргазмали чиқишлари билан иштирок этдилар.
Add Comment