2020 йил 22 январь куни ректорат мажлислар залида “Ички ишлар ходимлари ва ёшлар” рукни остида “Тўйлар ва маъракалардаги ортиқча дабдабабозликларни олдини олиш”, “Оилавий ажримларни сабаблари ва уларни олдини олиш” мавзусида очиқ мулоқат ўтказилди.
Очиқ мулоқотда Тошкент Тиббиёт Академияси Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан мовинлари, Олмазор тумани ички ишлар хотин-қизлар массалалари бўйича полковник С.Ш.Мелиева, Олмазор тумани хотин-қизлар билан ишлаш бўйича майор М.У.Анорбоева, полковник О.Матжанова ва О.Б.Матчанова, ТТА профилактика инспектори подполковник Ш.Ю Дустёров ва талаба ёшлар иштирок этди.
Очиқ мулоқатда Олмазор тумани Ички ишлар Хотин-қизлар масалалари бўйича подполковник С.Ш.Мелиева сўзга чиқиб, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йил 27 декабр кундаги маърузада “Оилавий ажримлар кўпайиб бораётгани ёш оналар ўртасида ортиб бораётганлиги натижасида қанча ота-оналар азоб – уқубат тортаётганлиги тўғрисида таъкидлаб, ўтди. Очиқ давомида мулоқатда талабалармиз ўзларини қизиқтирган саволларга мутаҳассис томонидан жавоблар олди.
Add Comment