Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

ТТА талабалари Қуролли кучлар академиясига ташриф буюришди

Даволаш факультети 123-гурух талабалари билан Ўзбекистон “Куроллий кучлар академияси”да Ватан химоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари  ташкил этилганининг 28 йиллигига ва 14-январь Ватан химоячилари кунига бағишланган байрам тадбирида катнашишга ташриф буюрдик.

Куроллий кучлар академияси Ўзбекистон президентининг фармонига асосан ташкил қилинган бўлиб бунда бир канча кафедралар ахборат-ресурс маркази,3-хилдаги кутубхона ,спорт мажмуаси ва музейдан иборат. Биз талабалар билан ташрифни музейдан бошладик.

Музей 3 та бўлимдан иборат бўлиб 1-бўлим 1-жахон уриши, 2-бўлим 2-жахон уриши ва 3-бўлим Ўзбекистот мустакилликга эришгандан кейинги йиллардаги маълумотлар билан жихозланган. Музей ходими Акбарова Манзура бизга хамрохлик қилиб Куроллий кучлар академияси ташкил этилиши тарихи, шу вақтга қадар бўлган ривожланиш даври Академия битирувчилар орасидан 59 та собиқ иттифоқ қахрамонлари 313 та собиқ иттифоқ Шон-шараф ордени сохиблари ва Жахон уруши йилларида Ўзбекистон халкини фронт ортида курсатган кахрамонликлари хақида маълумот берди.

Талабаларимиз билан кутубхона ва ахборат ресурс маркази билан танишдик.

Ахборат-ресурс маркази электорн дарсликлар ва махсус адабиётлар Алишер Навоий кутубхонасига уланган бадий китоблар маълумотлар билан фаолият олиб бормокда.

Ташриф жуда самарали ўтди.