Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мамлакатимиз янги тарихидаги муҳим воқеа бўлди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу дастурий маърузаси  Тошкент тиббиёт академиясининг барча профессор-ўқитувчилари томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда.

Президентимиз томонидан 2020 йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниши олий таълим муассасаларига жуда катта масъулият юклайди.

Жорий йилнинг 29 январ куни ТТА  мажлислар залида “Ахборот ва маънавият соати” машғулотида ТТА профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси кенг муҳокома қилинди ва мурожаатнома доирасида амалга ошири ладиган вазифалар белгилаб олинди.