Bo'lim yangiliklari

“Ватанни ҳимоя қилиш-шарафли бурч” мавзусида маънавият соати ташкил этилди.

Тошкент тиббиёт академияси 4-ТТЖда 8-январь куни Ҳарбий дала жарроҳлик кафедраси бошлиғи, тиббий хизмат полковниги., Н.Х.Фозилов, ТТА ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, барча факультетлар ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари ва ТТАси барча кафедралари маънавият ва маърифат бўйича масъуллари иштирокида “Ватанни ҳимоя қилиш-шарафли бурч” мавзусида  маънавият соати ташкил этилди.

Тадбирни ТТА ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бўлими услубчиси Ҳ Б Нурбоева кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни байрам билан қутлаб, тадбир мазмун- моҳияти хусусида батафсил маълумот берди. Бугунги тадбирнинг аҳамияти, унинг нима учун ташкил қилинганлиги, қолаверса Ватанни севиш, уни кўз қорачиғидек асраш хар бир инсоннинг энг олий бурчи эканлигини алоҳида таъкидлади. Шундан сўнг Ҳарбий дала жарроҳлик кафедраси бошлиғи, тиббий хизмат полковниги Фозилов Носиржон Ҳошимович сўз олиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган “14-январь Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан қизғин қутлади. Шундан сўнг, Н.Х.Фозилов йиғилганларга  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи хақида  маълумот берди. Нотиқ ўз нутқида бу кунларга эришишнинг осон бўлмаганлиги, ўша вақтларда Ватанимиз тинчлигига рахна солишни режалаштирган қора кучларнинг разилона қилган харакатлари тўғрисида маълумот берди. Хозирги кунда дунёда бўлаётган нотинч вазиятлар, аксарият ҳолатларда бузғунчи кучлар таъсирига тушиб қолинаётганлиги оқибатида келиб чиқаётганлиги, уларнинг таъсирига тушиб қолмаслик учун эса бизлардан доимо ҳушёрлик ва огоҳликни талаб қилиниши, чунки Ватанимизни ҳимоя қилиш фақатгина харбий қўшинларимизнинг эмас, балки ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини таъкидлади.   Тадбир сўнгида видеороликлар намойиш этилди. Тадбир жуда қизиқарли ўтди.