Тошкент тиббиёт академияси 8 январ куни Ҳарбий дала жарроҳлик кафедраси бошлиғи, Тиббий хизмат полковниги – Н.Х.Фозилов, Тиббий профилактика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.А.Раззоқов, 8-ТТЖ тарбиячи педагоги Б.Ю.Тошбоев, 80 нафар талабалар иштирокида “Ватанни ҳимоя қилиш-шарафли бурч” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирни 8-ТТЖ бўйича тарбиячи педагоги Б.Ю.Тошбоев кириш сўзи билан очиб берди. Аввало талабаларимизни янги 2020 йил байрами билан табриклаб, уларнинг ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тиладилар. Бугунги тадбирнинг ахамияти, унинг нима учун ташкил қилинганлиги, қолаверса Ватанни севиш, уни кўз қорачиғидек асраш хар бир инсоннинг энг олий бурчи эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Шундан сўнг сўз навбатини Ҳарбий дала жарроҳлик кафедраси бошлиғи, тиббий хизмат полковниги Фозилов Носиржон Хошимовичга бердилар. Тиббий хизмат полковниги Н.Х.Фозилов хам талабаларимизни аввало ўтган янги йил, қолаверса яқинлашиб келаётган “14-январь Ватан химоячилари куни” байрами билан қизғин қутладилар. Шундан сўнг талабаларимизга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи хақида жуда қимматли маълумотларни бериб ўтдилар. Бу кунларга эришишнинг осон бўлмаганлиги, ўша вақтларда Ватанимиз тинчлигига рахна солишни режалаштирган қора кучларнинг разилона қилган харакатлари тўғрисида гапириб ўтдилар. Хозирги кунда дунёда бўлаётган нотинч вазиятлар, аксарият ҳолатларда бузғунчи кучлар таъсирига тушиб қолинаётганлиги оқибатида келиб чиқаётганлиги, уларнинг таъсирига тушиб қолмаслик учун эса бизлардан доимо хушёрлик талаб қилиниши, чунки Ватанни химоя қилиш фақатгина харбий қўшинларимизнинг эмас, балки юқорида қайд этилганидек ҳар бир кишининг бурчи эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Талабалримиз орасида Ҳарбий хизматга қизиқувчилар бўлса, 4-курсдан бошлаб харбий тиббий фаультетга киришлари мумкинлиги, бунинг учун эса ёшларимиздан чуқур ва мустахкам билимга эга бўлишлиги, жисмоний жихатдан соғлом ва бақувват бўлишлари хамда яна нималарга эътибор қаратишлари лозим бўлишлиги хақида батафсил маълумотлар бердилар.
Талабалримиз ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан тегишлича маълумотлар олдилар. Тадбир сўнгида видеороликлар намойиш этилди. Тадбир жуда қизиқарли ўтди.
Add Comment