Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

БИЗ ГИЁХВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ!

Жорий йилнинг 13 феврал куни ТТА ректорат мажлислар залида талаба – ёшлар ўртасида “Наркотик моддаларни тарқалиши ва диний экстремизм ва терроризмга қарши” кураш ойлиги муносабати билан тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда 2 – сон Ички ишлар бўлимининг тергов бўлинма бошлиғи, капитан С.А.Холиқулов, бўлинма  бошлиғи подполковник Х.А.Байманов, барча тарбиячи педагоглар, ТТА психологи ва талаба – ёшлар иштирок этишди. Тадбирда ёшларимизга гиёхвандлик, кашандалик, психатроп дори воситаларини истеъмол қилиш салбий оқибатларга олиб келиши ҳакида тушунчалар бериш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, миллий қадриятларимизни эъзозлашга ўргатиш билан биргаликда бу каби иллатларга қарши кураш асосий мақсадимизга  айланиши тўғрисида айтиб ўтилди.

Шунингдек тадбирда  талаба-ёшларга “Гиёҳвандлик моддаси ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш”га бағишланган видеоролик намойиш этилди. Талабаларимиз билан бирга, мамлакатимизда осойишталик ва хотиржамликни ардоқлаб, фуқаролар, айниқса ёшлар илмли, маърифатли бўлиб, илм-фан йўлида эркин ижод қилишлари, фақат яхшилик сари интилишлари кераклиги тадбир маърузаларининг асосий мавзуси бўлди. Тадбир сўнгида мутахассисларимиз томонидан  четдан кириб келадиган турли наркотик моддалар, препаратларнинг зарарли таъсирлари, турли руҳий ҳолатлар ҳақида  илмий, тиббий ва психологик  билимлар уйғунлигидан иборит бўлган савол жавоблар тарзида интерфаол тарзида якунланди.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.