2020 йил 13 январь куни 4-ТТЖда «Пайшанба-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири доирасида “Давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, маҳаллий хокимликлар, ижтимоий-сиёсий соҳа вакиллари, ТТА раҳбар ҳодимлари билан талаба-ёшларнинг очиқ мулоқотларини ташкил этиш” режа жадвалига мувофиқ “Декан ва талаба ёшлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир ТТА Даволаш факультети декани профессор Б. Т. Холматова, декан муовинлари, шу ётоқхона тарбиячи педагоглар ва талаба-қизлар иштирокида очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Профессор Б. Т. Холматова ўз сўзини давлатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар билан бошлаб, талаба-қизлар ўртасида учраб тураётган тартибсизликлар, ётоқхона ички тартиби, яшаш хоналардаги озодалик, қизларга тегишли одоб-аҳлоқ масалаларида алоҳида тўхталиб ўтди. Ёшларни яхши баҳоларга ўқишга, ўз устида доимий изланишга тартибли бўлишга, кўча-куйда ўз хавфсизлигига эътибор беришга, ётоқхонада ва хонадошлари билан ўзаро дўстона муносабатда бўлишга, академия ва факультет миқёсида, ўқув гуруҳларида ҳамда ётоқхонада ташкиллаштириладиган жамоат ишларида фаол иштирок этишга чорлади. Декан муовинлари, ётоқхона тарбиячи педагоглари ва талаба – ёшлар ҳам шу мавзуларда ўз фикрларини билдиришди.
Суҳбат давомида талаба-қизларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди, уларнинг таклиф-истаклари тингланди.
Add Comment