Bo'lim yangiliklari

ЭРТАЛАБКИ БАДАНТАРБИЯ – СОҒЛИК ГАРОВИ

«Бадантарбия – соғлиқни сақлашда улуғвор усулдир»

Абу Али ибн Сино

Барча инсонлар соғлом, тетик ва бақувват бўлишга, ўз ёшлиги, ҳусни ҳамда ишчанлик қобилиятини сақлашга ҳаракат қилади. Бунга эришишнинг асосий омилларидан бири жисмоний ҳаракатдир.

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, айни вақтда, мамлакатимизда жисмоний жиҳатдан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги туб ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида жорий йил 8 февраль куни Тошкент тиббиёт академиясида “Юриш марафони” ва оммавий бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Ушбу спорт тадбирида академия профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимияти вакилларидан иборат икки мингдан зиёд соғлиғига бефарқ бўлмаган инсонлар иштирок э

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.