1 tashabbus Bo'lim yangiliklari

ИККИ БУЮК СИЙМО ТАВАЛЛУД КУНИ МУНОСАБАТИ ТАДБИР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.

12 феврал куни ректорат залида бир асрнинг икки буюк сиймоси – Алишер Навоий тавваллудининг 579 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таввалуд санасининг 537 йиллигига бағишланган куни байрамона кайфиятда нишонланиб келинмоқда.  Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, барча факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари, ахборот ресуслари маркази ходимлари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Миллий маънавиятимиз, она тилимиз, адабиётимиз равнақига улкан ҳисса қўшган даҳо-шоирлар бугунги кунда ҳам мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш, таълим, тарбия, маънавият, илм-фанга эътибор қаратиш борасидаги ислоҳотлар жараёнида уларнинг меросини мукаммал ўрганиш йўлидаги қадамдир.

Бу борада ТТАда байрамона ташкил қилинган тантанали тадбирда икки буюк сиймо – ижоди жаҳон адабиётига қўшган ҳиссаси ҳақида маълумот берилиб, иқтидорли талабаларимиз томонидан икки буюк боболаримизнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига таллуқли чиқишлар ва ғазалар, мумтоз куй – қўшиқлар ва рақслар  намойиш этилди.

Тадбир сўнгида талабаларимиз орасидан ёш ижодкорлар шоир ва шоиралар қаламига мансуб шеърлар барчада катта қизиқиш уйғотди.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими