5 ta muhim tashabbus Tanlovlar Yangiliklar

Рассомчилик йўналиши бўйича “Келинг, Ватанимизга қанот бўлайлик” шиори остида талаба-ёшларнинг кўрик-танлови ўтказилди.

020 йилнинг  8-феврал куни  Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олувчи, санъатнинг рассомчилик йўналишига қизиқувчи қобилиятли талаба-ёшлар ўртасида “Келинг, Ватанимизга қанот бўлайлик” шиори остида “Рассомлар беллашуви” кўрик-танлов ўтказилди.

Беллашувда барча факультетлардан жами 12 нафар талабалар она-Ватанга муҳаббат, садоқат ва шукроналик хис туйғуларини ўз ижодий ишларида намоён этдилар.  Танлов натижаларига кўра Даволаш факультети талабалари Маликов Мансур ва Хожиев Аминжонлар 1-ўринни, Олий маълумотли ҳамшира факультети талабалари Холиқулова Машҳура ва Исроилова Динаралар 2-ўринни, Тиббий педагогика факультети талабаси Рўзметов Сардор фаҳрли  3-ўринни эгалладилар.

Танлов якунида ғолиблар ва барча иштирокчилар Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.