Tanlovlar Yangiliklar

Севимли асарларимиз қаҳрамонлари саҳналарда.

Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалда қўллаш, талаба-ёшларда санъатга бўлган иқтидор, қобилиятларни намоён қилиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ТТАнинг турли факультетларида таҳсил олаётган талабалардан ташкил этилган театр жамоалари ўртасида 2020 йил 8 феврал куни “Келинг ватанимизга қанот бўлайлик” шиори остида “Севимли асарларимиз қаҳрамонлари саҳналаримизда” мавзусида “Энг яхши театр намойиши” номинацияси бўйича кўрик танлови ўтказилди. Ушбу танловда  Тиббий педагогика факультетининг “Нажот”, ОМХ факультетининг “Эътироф”, Тиббий профилактика факультетининг “Ниҳол” ҳамда Даволаш факультетининг “Истиқбол” театр жамоалари аъзолари томонидан мутолаа этилган севимли китоблар асосида театр намойишлари тақдим этилди. Намойиш этилган театр намойишлари хакамлар томонидан одилона баҳоланди.Танлов натижаларига кўра Тиббий педагогика факультетининг “Нажот” театр жамоаси ёзувчи Нуриддин Исмоиловнинг қаламига мансуб “Афғон шамоли” асаридан саҳна кўриниши билан фаҳрли 1-ўринни эгаллади. Севимли ёзувчимиз Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари бўйича саҳналаштирилган театр намойиши учун ОМХ факультетининг “Эътироф” театр жамоаси 2- ўринни эгаллади. 3-ўринга Тиббий профилактика факультетининг “Ниҳол” театр жамоаси томонидан томошабинлар эътиборига тақдим этилган Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” асаридан театрлаштирилган саҳна кўриниши муносиб деб топилди. Даволаш факультетининг “Истиқбол” театр жамоаси томонидан адиб Аҳмат Муҳаммад Турсуннинг “Қайнона ва келин” ҳикояси асосида саҳналаштирилган “Қайнона ва келин” спектакли намойиш этилиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Танлов ғолибларига ТТА раҳбарияти томонидан  қимматбаҳо телевизорлар  совға сифатида тақдим этилди. Барча театр намойишлари томошабинларда катта таасурот қолдирди.

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.