Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг комил инсон бўлиб вояга етишишида тарихий обидалар ва қадриятларнинг ўрни беқиёсдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жаъдал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 2-3 март кунлари Тиббий профилактика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.А.Раззоқов бошчилигида Тиббий профилактика ва ОМХ факультетининг 55-нафар талаба-ёшлари қадимий Хоразм воҳасида жойлашган тарихий обидаларни зиёрат қилиш учун туристик ташрифни амалга оширишди.
Хоразм вилоятига туристик саёҳат давомида Хива шаҳридаги Ичан қалъада жойлашган диққатга сазовор жойлар зиёрат қилинди. Ундан ташқари Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалига ҳам ташриф амалга оширилди. Филиал директори Р.Ю.Рўзибаев филиалдаги барча шароит билан ташриф буюрганларни яқиндан таништириб чиқди. Кутубхона, замонавий маъруза зали, ахборот ресурс маркази таништирилди. Ҳиндистондан келиб ўқиётган талабаларнинг дарс жараёнларини кузатишга ҳам рухсат берилди.
Умуман олганда бу туристик ташриф барча талабалар учун жуда ҳам қизиқарли ва таъсуротларга бой бўлди.
Add Comment