Жаҳондаги глобаллашув жараёнлари, инновацион жамиятга бўлган эҳтиёж, фан-техника тараққиёти ёшлар учун кўплаб имкониятлар яратиши билан бир қаторда, уларнинг олдига тезкор қарорлар қабул қилиш, инновацион тафаккурни шакллантириш, интеллектуал салоҳиятни ошириш каби кўплаб талабларни қўймоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Заковат” республика интеллектуал турнирини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги қарорига кўра Тошкент тиббиёт академиясининг барча факультетларида “Заковат” интеллектуал турнири ташкил этилди.
Факультетлараро ташкил этилган саралаш босқичида қатнашган гуруҳлардан ҳар бир факультетдан биттадан ғолиб жамоа аниқланди ва якуний босқичда 4 та жамоа иштирок этди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра якуний турнир натижалари қуйидагича белгиланди;
- “Liderlar” – ТТА даволаш факультети
- “Донишманд” – ТТА тиббий профилактика факультети
- “Радиолог” – ТТА тиббий педагогика факультети
- “ОМХ” – ТТА Олий маълумотли ҳамшира факультети
Иккита турнир натижаларига кўра ТТА даволаш факультети “Liderlar” жамоаси ғолиб деб топилди ва “Заковат” республика интеллектуал турнирининг минтақавий босқичида қатнашиш ҳуқуқинии қўлга киритишди.
Add Comment