Энди сиз китобларни аудио кўринишда тинглашингиз мумкин🎧
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар учун ТAС-ИХ тармоғида таниқли адибларнинг асарларини ўзида жамлаган https://audiobook.edu.uz портали ишга туширилди.
Порталга аудиокитобларни жойлаштиришда @audiokitoblaruz телеграм канали манбааларидан фойдаланилди.
Маълумот учун, бундан олдин вазирлик томонидан талабаларга таътил вақтида масофадан туриб билим олиш имкониятини кенгайтириш мақсадида https://tube.edu.uz видеопортали ҳамда Телеграм ижтимоий тармоғида видеодарслардан иборат махсус @eduuz_online канали ишга туширилган эди.
Add Comment