Bo'lim yangiliklari Tanlovlar Yangiliklar

Тошкент тиббиёт академиясининг Маданият уйи раҳбари М.Абдуллаев «Хотира-муқаддас,қадр азиз» номли қўшиғини куйиламоқда.

Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи бутун тараққийпарвар инсоният қатори 1941-1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида фаол иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди.Эл-юртимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб, вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.Шунинг учун ҳар йили 9 май — Ғалаба байрами мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирилиб, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда олижаноб анъанага айланиб қолди.Ана шундай эзгу ишларни изчил давом эттириш, мақсадида  Тошкент тиббиёт академиясининг Маданият уйи раҳбари Мухаммаджон Абдуллаев,  карантин ҳолатини ҳисобга олган ҳолда  — Ғалабанинг 75 йиллик байрамига бағишлаб «Хотира -муқаддас, қадр азиз» номли музикали компазицияни яратди.