Yangiliklar

 30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан муборакбод этамиз.

Тошкент тиббиёт академияси жамоаси номидан барчангизни 30 июнь  Ёшлар куни» байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Ушбу қутлуғ айёмда ёшлик, талабалик  инсон умрининг нақадар гўзал ва беғубор фасли, улкан орзу-умидлар, беқиёс имкониятлар даври эканини янада чуқур ҳис қилиб, сизларга энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз!Барчангизни ўқиш ва ишларингизда муваффақият, улкан зафарлар тилаш билан бирга сизларни  замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишларингиз, ғайрат-шижоатингиз билан ҳалқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш орқали жонажон Ватанимиз равнақига  муносиб ҳисса қўшишингиз, садоқатли фарзандлар бўлишингизга ишончимиз комил.2017 йил 30 июнь куни «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида нутқ сўзлаган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу санани мамлакатда Ёшлар куни сифатида нишонлаш ташаббусини  ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқини тузиш масаласини илгари сурган эди,  26 августда эса «Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун эълон қилинди ва кучга кирди. 2017 йил 30 июн кунидан буён мамлакатимизда “Ёшлар куни” нишонланиб келмоқда. Короновирус пандемияси сабабли бу йил “Ёшлар куни”ни нишонлашни  онлайн танловлар, акциялар, флешмоблар, телевизион шоулар, радио орқали табрик ва мулоқотлар уюштириш йўли билан ёшларни байрам тадбирларига жалб қилиниб, нишонланмоқда.Ёшлар куни – сиёсий тусга эга бўлган миллий байрамдир.  Шу сабабли, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёз ва рағбатлантиришлар билан бир қаторда дунё миқиёсида ҳам   «Ёшлар куни»ни кенг нишонлаш муҳим аҳамият касб этади. Мисол учун, Россияда “Ёшлар куни” ҳар йили 27 июнь куни нишонланса, Украинада эса “Ёшлар куни” июнь ойининг оҳирги якшанбасида нишонланиб, 2020 йилда байрам 28 июнга тўғри келди, Хитой Халқ Республикасида 4 май куни Ёшлар куни сифатида эълон қилинган, Туркия Республикасида ҳар йили 19 май куни «Отатурк, Ёшлик ва спорт куни» нишонланади. Бутун жаҳонда эса 1999 йилдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Бош ассамблеянинг 54/120 резолюцияси билан 12 август – Халқаро ёшлар куни сифатида эълон қилинган.Жаҳон мамлакатлари ўзининг тараққиёт йўлини ўсиб келаётган авлод манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда.  Ёшларнинг жамиятдаги мавқеи ва уларнинг ижтимоий муҳитни ривожлантиришдаги иштироки даражаси ҳам давлатга, ҳам ўзларининг фаол ҳаётий позицияларига улкан фойда келтиради. Кейинги пайтда юртимизнинг гуллаб яшнаши, уни ривож топишида  ёшларимизнинг улушининг ошиб бориши, ҳозирда   умумхалқ ҳаракатига айланиб бораётган беш ижобий ташаббуснинг мазмуни ва аҳамиятини ёшларимиз чуқур тушуниб, уни амалга оширишда фаол иштирок этаётганини юксак баҳоланмоқда.Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этишга маҳкам бел боғлаган, Сиз азиз ёшларни “ Ёшлар куни “ билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шахсий ва ижтимоий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман.

ТТА Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов.