XXI аср фан техника тараққиёти ва ахборотлар тезлиги қанчалик ортиб борган сари оиладаги ўзаро муносабатлар ҳам янги-янги қирраларни замонга мос ҳолатда намоён қилиб бормоқда. Бунга сабаб оила тизимини тубдан ўзгариши, яъни оила аъзоларининг мавқеидаги ўзига хос ўзгаришлардир. Оила жамиятнинг энг мураккаб, энг содда бўлаги эканлиги барча даврларда таъкидлаб келинган. Истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб давлатимиз раҳбарияти томонидан оиланинг ҳар томонлама мустаҳкам бўлишига алоҳида эътибор қаратиб келинди. Бунга асосий сабаб шахс дастлабки билимларни оилада олиб, оилада шахс бўлиб етишиш билан бир қаторда, муомалани оилада ўзлаштириши шу билан бирга баркамол авлод бўлиб етишишини тарихан исботлаб берилгандир. Ҳозирги кунда ёшларга оила ҳақида билим бериш ва уларни оилага тайёрлаш жуда катта аҳамият касб этади. Оиладаги шахслараро муносабатлар муомала давримизнинг энг долзарб муаммолардан бири эканлиги кейинги вақтларда оиладаги оила аъзоларининг ўзаро муносабатида яққол намоён бўлиб қолмоқда. Оила аъзоларининг ўзаро муносабати асосида ёшлар билимларини ўзлаштиришлари, маълум касб эгаллашлари, янги техника ютуқларини ўрганишлари билан бир қаторда, ижтимоий муҳитнинг вакили сифатида шаклланадилар. Оиланинг психологик жиҳатдан таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак, бир оиланинг муомала маданияти бир неча ўнлаб шахсларнинг руҳиятига ижобий ёки салбий таъсир этиши табиийдир.Айни юқоридагиларни инобатга олган холда, юртимизда пандемия вақтида ТТА хотин-қизлар бошланғич ташкилоти томонидан талаба қизларини оилага тайёрлаш мақсадида “Сиз бахтли бўлишни хохлайсизми” номли телеграмм каналида онлайин ўқув курси очилди. Онлайин дарсга Тошкент тиббиёт академиясида тахсил олаётган 1-курсдан 5 курсгача бўлган уч юздан ортиқ қизлар аъзо бўлдилар. Онлайн дарснинг асосий мақсади- талаба қизларни бўш вақтларини унумли ўтказиш хамда оилавий хаётга тайёрлашдан иборатдир. Қизлар билан ишлаш давомида онлайн дарсларда оила психологияси йўналишида – оиланинг ўзига хос индивидуал хусусиятлари, этник ва менталитетга хос қирраларини, сирларини ўрганишни замонавий психология методларидан фойдаланган холда турли вазиятли холатлар хамда ибратли хикоялар туркум таризда ўтиб борилмоқда. Турмуш остонасида турган қизларимизга никох ҳақида тушунча, никохнинг пайдо бўлиш тарихи, никох турлари, никох шарномасини тузиш хамда никохнинг қонуний асослари. .никох қадриятлари тўғрисида сухбатлар уюштирилди. Қайнона ва келин муносабати, турмуш ўртоқ билан муносабатнинг мухим томонлари хақида маълумотлар берилиб, керакли маслахатлар бериб борилмоқда Аёл, она, келин тушунчалари ҳақида маълумотлар берилиб борилмоқда. Аёлнинг оилада тутган ўрни ҳамда қадр-қиммати хусусида, суюкли келин ва рафиқа бўлиш сирлари, оила бекаси учун зарур бўлган омиллар борасида мунозаралр ўтказиляати. Қизларни оилага тайёрлашда на фақат муомила, балки пазандачилик, тикувчилик каби йўналишлар бўйича хам онлайин дарслар ўтиб борилмоқда.
Add Comment