ДИҚҚАТ
Т А Н Л О В!!!
Ҳурматли талаба-ёшлар! ТТАнинг ижодкор талабалари ўртасида “Ноябр – Атроф муҳит муҳофазаси ойлиги” доирасида “Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик муҳитни соғломлаштиришга барчамиз масъулмиз” шиори остида онлайн ижодий ишлар танлови ўтказилади.
Танловда 28 ноябр санасигача мавзу асосида ўз ижодингизга мансуб шеърлар, қўшиқ ва тақдимотлар, ҳамда ўзингиз чизган расмларингизни видео, аудио, видеоклип, матн шаклларида (эркин шаклда) тайёрлаб иштирок этишингиз мумкин. Ижодий ишларингизни “Келинг Ватанимизга қанот бўлайлик!” талаба-ёшлар телеграм каналига жўнатишингиз мумкин.
Add Comment