Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

Байрамингиз муборак азиз шифокорлар!

 

Азиз Тошкент тиббиёт академиясининг меҳрибон шифокорлари, Тошкент тиббиёт академияси “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” номидан Сизларни касб байрамингиз билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Шифокорлик касби шарафли, меҳнати эса улуғдир! Сиз каби жонкуяр шифокорлар меҳнати ила инсонларнинг хаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади. Бугунги пандемия шароитидаги жасоратингизни бутун дунё эътироф этмоқда. Саломатлик йўлидаги машаққатли фаолиятингизда шижоат ва сабр-тоқат тилаймиз. Ҳурматингиз доим баланд, Соғлиғингиз хамиша мустаҳкам бўлсин!

Ҳурмат ила Тошкент тиббиёт академияси “Ёшлар билан ишлаш. маънавият ва маърифат бўлими” аҳил жамоаси.