ЭЪЛОН
Тошкент тиббиёт академиясининг юқори натижаларга эришган талабалари
ДИҚҚАТИГА
2020 – 2021 ўқув йилида Тошкент тиббиёт академиясида юқори натижаларга эришган талабаларига 3-сонли талабалар турар жойида яшаш учун жой бериш назарда тутилган.
Қуйидаги ютуқларга эришган талабалар:
• Давлат мукофоти соҳиблари, Президент, Ибн Сино номидаги давлат стипендиантлари ҳамда бошқа номдаги махсус стипендияга эга талабалар.
• халқаро ва Республика миқиёсидаги фан олимпиадалари ғолиблари.
• Олий таълим вазирлиги томонидан эьлон қилинган танловлар ғолиблари.
• ТТА томонидан эълон қилинган танловлар ғолиблари.
• Олий таълим вазирлигининг талабалар учун телеграмм гурухларида: “ВУЗ-24”, “Талаба ВУЗ”, “@5 ташаббус ОТМ” да видеороликлар ва бошқа ижодий ишлар билан фаол иштирок этган талабалар.
• ТТА нинг “Келинг ватанимизга қанот бўлайлик”, “Бахтли бўлай десангиз” , “ТТА ижодкор талабалари” телеграмм гурухларида эълон қилинган танловлар ғолиблари 3-сон талабалар турар жойига жойлаштирилади.
Изоҳ: Юқорида кўрсатилган ютуқларга эришган талабалар асосли ҳужжатлар билан факуьтет декани ёки ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинига мурожаат қилиши лозим.
Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А. Бобомуротов
Add Comment