Алишер Навоиий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб маънавий маърифий тадбирлар бўлиб ўтмокда.
Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилари ва талаба ёшлари ҳам эрта тонгдан Тошкентнинг қоқ марказида барпо этиллган Адиблар хиёбонида жам бўлишиб, Алишер Навоий сиймосини ёдга олдилар.
Шоир ижодининг дурдона асарлари ғазал ва рубоийлар, беназир шоир яратиб кетган буюк фалсафий қарашларни куй, қўшиқ, саҳна кўринишидаги ижод намуналарида тараннум этдилар. Адабиёт байрами тусини олган тадбирда Алишер Навоий меросининг тиббиёт илми билан узвий жиҳатлари ва одамийликка хизмат қилиб келаётган жаҳоний аҳамиятига алоҳида урғу берилди.
АЛИШЕР ШАДМАНОВ, Тошкент тиббиёт академияси ректори:
Ҳазрат Алишер Навоий сиймоси акс эттирилган Адиблар ҳиёбони мажмуаси бугун чинакам байрам тусини олди.
Биз тиббиёт академияси илмий педогогик жамоаси бугун ёшларимизнинг Навоий ижодини ўрганишга бўлган қизиқишини янада теранроқ англадик. Зулфияхоним ҳайкали олдида жам бўлган бўлажак шифокорлар эрталабдан кечгача Аллома мутафаккир Навоий ижодига мансуб асарларни зўр иштиёқ ижро этганларини кўриб, хурсанд бўлдим.
Мени қувонтирган яна бир жиҳат, улар Навоий меросини тиб илми билан боғлиқликда очиб беришга ҳаракат қилишганида. Бу эса, бугунги ёшларимизнинг аждодларимиз маънавий меросига бефарқ эмаслигини билдиради.
800 га яқин касалликларнинг тарихини ёзиб қолдирган олим-табиб Абу Бакр ар-Розий айтади:
«Тиббиёт илми жуда узоқ асрлар давомида ривожланиб, такомиллашди. Бунда мингларча буюк табибларнинг хизматлари бор.»
Шунинг учун кимки уларнинг битикларини қунт билан мутолаа килиб, мохиятини англаса қисқа умри давомида жуда кўп касалларни кўздан кечириб кўпроқ нарсани билиб олиши мумкин… Агар инсон ҳатто минг йил умр кўрса ҳам ўзидан илгари ўтган олимларнинг тажрибаси билан таниш бўлмас экан, ўз қарашлари билан тиббиёт илмини етарли даражада эгаллай олмайди». Алишер Навоий адабиётни ўрганганидек, тиббиётни ҳам ўрганишни ҳам сира канда қилмаганининг боиси шунда. Алишер Навоийнинг 580 йиллигини муносиб кутиб олган Тошкент тиббиёт академияси талаба ёшлари ана шу тарихий ҳақиқатни бугунги тадбирдаги фаол иштироклари оркали яна бир бор эътироф этдилар.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
Add Comment