Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Адиблар ҳиёбонида маънавий маърифий тадбирлар ташкил этиш тўғрисида”ги режа графигига мувофиқ жорий йилнинг 30 апрель куни Тошкент тиббиёт академиясининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуратов бошчилигида бир гуруҳ адабиётга ошно ижодкор талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари томонидан Адиблар ҳиёбонида навбатдаги ташриф ташкил этилди.
Ушбу маърифий кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси севимли шоира Қутлибека Рахимбаева сўзга чиқиб, Зулфияхоним ижоди, унинг ёшлар маънавиятига таъсири ҳусусида, қолаверса Тиббиёт академияси талабалари ҳамда профессор ўқитувчиларининг, шунингдек бутун мамлакатимиздаги шифокорларнинг бугунги пандемия шароитидаги синовли кунларда кўрсатаётган жонбозликлари ҳусусида фикр юритди. Барча шифокорларга ва ёшларга миннатдорчилик изҳор этди.
ТТАнинг “Наво-шифо” ансамбли ҳамда талабалар томонидан шоира ижодига мансуб шеърлар, шеърлар асосида дилтортар куй ва қўшиқлар намойиш этилиб, севимли шоирамиз хотираси ёд этилди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
Add Comment