Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Тошкент тиббиёт академияси Талабалар турар жойларида яшовчи талаба қизлар билан Тошкент шаҳри Олмазор тумани 5-сонли ИИБ ХҚМБ катта инспектори М.У.Анорбоева йиғилиш ўтказди. Йиғилишни ТТА ёшлар масалалари, маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Т.А.Бобомуротов кириш сўзи билан очиб, талабаларни кун тартибидаги мавзу ва талабалар турар жойларида яшовчи талабалар учун мавжуд ички тартиб-қоидалар билан мукаммал таништирди. Сўнгги пайтларда талаба-ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ва уларни аянчли оқибатлари ҳақида тушунча берди.
Тошкент шаҳри Олмазор тумани 5-сонли ИИБ ХҚМБ катта инспектори М.У.Анорбоева ўз маърузасида талаба ёшлар ўртасида, айниқса талаба қизлар орасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ва бундай ҳолатлар учун белгиланган жазо чоралари тўғрисида ҳаётий мисоллар орқали қизиқарли маълумотлар берди. Очиқ баҳс-мунозара ва қизғин савол-жавоблар асосида ўтган йиғилиш барчага бирдек манзур бўлди.
Add Comment