Bo'lim yangiliklari

Тошкент тиббиёт академияси талабалари томонидан “Зангиота” мажмуасига ташриф уюштирилди.

Ёшларимизни она  ватанга мухаббат туйғусида тарбиялаш мақсадида  30 октябр куни Тиббий профилактика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.А.Раззоқов ва ОМХ  факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Н.Ҳ.Абдурахмонова ва талабалар  “Зангиота” мажмуасига ташриф уюштирилдилар. Бу мажмуа Тошкент вилоятидаги ХV асрга оид меъморий ёдгорлик ҳисобланган бўлиб,  Зангиота зиёратгоҳи нафақат республикамизда, балки Ўрта Осиё мамлакатлари халқлари орасида маълум ва машҳурдир. Мажмуанинг бундай номланиши Ойхўжа ибн Тошхўжа исмли шахс номи билан боғлиқ бўлиб, тўқ буғдойранг тусли киши бўлганлиги сабабли одамлар орасида “Занги ота” (яъни “қорачадан келган”)  номи билан машҳур бўлган. Шайх Арслонбобнинг авлоди (евараси) бўлган, ўз даврида яссавия тариқати пири муршиди даражасига кўтарилган бу зот Тошкент шаҳрининг Самарқанд дарвоза маҳалласида туғилиб ўсганлиги ҳақида тахминлар бор. Милодий 1258 йил, Тошкент яқинидаги ҳозирги Зангиота қишлоғида вафот этган. Зангиота ва унинг издошлари халқ орасида ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, адлу инсоф, поклик, яхшилик, меҳр-шафқат, художўйлик каби умуминсоний ғояларни тарғиб қилган. Зангиотанинг мурид ва шогирдлари, хусусан, Ҳасан ота, Саййид ота, Садр ота ва Бадр ота Дашти Қипчоқ ўзбеклари, Волгабўйи ва Урал тоғи этакларидаги татар ва бошқирдлар орасида ислом динининг ёйилишига ҳисса қўшган. Зангиота чўпонлик қилиб, ҳалол ризқ топиб ҳаёт кечирган. Зангиотанинг каромат ва фазилатларини Хўжа Аҳрор, шоирлар Махтумқули, Камий Тошкандий ва бошқалар тилга олиб, шеър ва хотиралар ёзиб қолдирганлар, халқ орасида у киши ҳақида ривоятлар тўқилган. Ташрифни давомида Зангиота тўғрисида батафсил маълумотлар берди.