Yangiliklar

“КИЙИНИШ ОДОБИ – ГЎЗАЛ ХУЛҚНИНГ БЕЗАГИДИР” МАВЗУСИДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ.

31 октябр  куни  Тошкент тиббиёт академияси профессор –ўқитувчилари ва талаба – ёшлар ўртасида  “Кийиниш одоби – гўзал хулқнинг безагидир” мавзусида Олий маълумотли хамшира факультети талаба-қизлари билан илмий-амалий анжуман  ўтказилди.  Анжуманда  Олмазор туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Т.Арипова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ёш оилалар ва хотин қизлар билан ишлаш бўлими мудири З.Н.Саидова “Хислат”, “Беруний” ва “Жийдали” МФЙ хотин қизлари иштирокида  “Кийиниш одоби – гўзал хулқнинг безагидир” мавзусида илмий-амалий  анжуман ўтказилди.

Тадбир давомида кийиниш одоби – инсоннинг маънавияти ва диди, дунёқарашини белгилаши инсонни муваффақиятга эришишида  муҳим омиллардан бири эканлиги, тўй ҳашамларда ўзбекона кийимларни ўрни  тўғрисида фикрлар билдирилди ҳамда талабалар томонидан “Кийиниш маданияти  ёшлар нигохида”“Кийиниш одобига  риоя қилмасликнинг  саломатликка  салбий таъсири” мавзусида кўргазмали маърузалар ташкил этилди. Айниқса “Бувим кийган кийимлар” рукни остида талаба-қизларнинг миллий кийимлар намойиши барчада катта таъссурот қолдирди.

Ёшлар билан ишлаш  маънавият ва маърифат бўлими.