Bo'lim yangiliklari

ТОШКЕНТ ШАҲАР СТАТИСТИКА БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралда 2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ПФ-5655-сонли тўғрисида ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 октябрдаги №01/09/3-6680 сонли хатининг ижросини таъминлаш мақсадида. Жорий йилнинг 15 ноябр куни ТТА Академик лицейи залида Демография ва меҳнат статистикаси ходимлари билан профессор – ўқитувчилар ва талаба ёшлар ўтасида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбирда Тошкент  шаҳар статистика  бошқармаси бошлиғи Н.Ш.Шарипович, Демография ва меҳнат статистикаси бўлими ўринбосари О.А. Абдураҳмиович ва Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Демография ва меҳнат статистикасибўлми бошлиғи ўринбосари сўзга чиқиб, кўп миллатли мамлакатимиз аҳолиси демографияси ва миграциясидаги ўзгаришлар, аҳоли сони, ёши, жинси, таркиби, ҳудудлардаги аҳолининг жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик маълумотларни тўғрисида маълумот берилдилар.

Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли органи ҳисобланади. Шунингдек, ушбу Фармонда рўйҳатга олиш илғор хорижий тажриба, замонавий технология ва услублардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш, аҳоли сонининг аниқ ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш, белгилаб қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, ҳаёт даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлаш мақсадида аҳолини рўйхатга олиш лозимлиги ҳам алоҳида таъкидлаб, Аҳолини рўйхатга олиш ишлари натижасида шакллантирилган маълумотлар аҳоли ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги гапириб ўтилди.   Аҳолинини  ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор эканлиги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яхлит ва ҳар-бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида халқаро таққос имконини берадиган, ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғиш аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади эканлигини такидлаб ўтдилар.

Шунингдек тадбир давомида талабалар Аҳолини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барча аҳолига тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёнини ўз ичига олиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади ва келгусида ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор эканлигини такидлаб ўтдилар талабаларимиз мутахассислардан   ўзларини қизиқтирган саволарга жавоблар олди. Тадбир талбаларда катта таъссурот қолдирди.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.