18 ноябр куни Халқлар дўстлиги санъат саройида “Ўзбекистан Республикаси давлат байроғи тўғрисидаги” Қонун қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ”Байроғим – ғурурим, шаъним!” мавзусида маънавий -маърифий тадбирда ўтказилди. Байрам тадбирида Тошкент тиббиёт академияси профессор -ўқитувчилар ва талабалар фаол иштирок этдилар. Тадбирида Ёшлар билан ишлаш бўйича замдеканлар тарбиячи педагоглар ва талабалар иштирок этишди. Байрам тадбирида Ватани матҳ етувчи куй – қўшиқлар, ҳарбий чиқишлар, байрам иштирокчиларда кўтаринки кайфият баҳш этдилар.

Add Comment